Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ва Республика йиғма электрон каталог маркази Низомига асосан республикадаги ахборот-кутубхона марказлари ва ахборот ресурс марказлари аъзо бўлади.
Хорижий мамлакатларнинг ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши мумкин;
Республика йиғма электрон каталог маркази ҳамкорлари билан аъзолик тўғрисидаги битим ёки хизматлар кўрсатиш учун тузилган икки томонлама шартномалар асосида иш олиб боради; (Илова. шартнома________pdf);
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги АКМ, АРМ ва кутубхоналар учун библиографик ёзувлар O’z DSt 2803 2013 ва 1215 2009 асосида бўлиши;
Барча аъзолар бир ойда бир марта библиографик ёзувларни марказга электрон шаклда ISO файлда юбориши;
РЙЭКМ дастурида (онлайн) ишлаш учун марказ бош маъмури рухсати лозим.
Йиғма электрон каталог лойиҳасига аъзо бўлиши учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин. Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Навоийкўчаси 1-уй, “Республика Йиғма Электрон Каталог Маркази” Электрон манзили: markaz@natlib.uz