Кутубхоналарнинг ягона ахборот қидирув тизими

Оддий қидирув

Батафсил қидирув


1269
Кутубхоналар
1173629
Ёзувлар
839947
UZMARC алмашинуви

Йиғма электрон каталог ҳақида

Йиғма электрон каталог нима?

"Йиғма электрон каталог" - дастурий таъминоти мамлакатимизда яратилган илк миллий форматдаги дастурий таъминот бўлиб, электрон каталоглар яратиш, уларни бирлаштириш ва библиографик ёзувларнинг такрорланишига йўл қўймаслик ва ўз навбатида меҳнат кучини оқилона тақсимланишига эришиш ҳисобланади. Йиғма электрон каталог турли ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон каталогларини бирлаштиради ва маълумотни бир вақтнинг ўзида турли электрон каталоглардан қидириш имконини беради.

ЙЭКнинг норматив-ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011-йил 23-феральдаги "2011-2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматларини янада сифатли ривожлантириш чоралари тўғрисида"ги ПҚ-1487-сонли қарорига мувофиқ Республика бўйича йиғма электрон каталогни яратиш ва шакллантириш мақсадида 2013-йилда Республика йиғма электрон каталог маркази ва “BEPRO” дастурчилар маркази билан ҳамкорликда Йиғма электрон каталог (ЙЭК) тизими ишлаб чиқилди. 2014-йил сентябрь ойидан ЙЭК тизими интернет тармоғига уланди ва ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликда ишлай бошлади.

Ўлкашунослик тадқиқотлари

Ўлкашунослик тадқиқотлари

Агар сизни ўлкашунослик, яъни ҳудудларнинг тарихи, маданияти ва ижтимоий ҳаёти қизиқтирса, сиз тўғри манбага мурожаат қилдингиз. Ахборот-кутубхона муассасалари маҳаллий аҳамиятга эга ноёб маълумотларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Ушбу манбаларда ҳудудлар тарихи, диққатга сазовор жойлар, машҳур шахслар, маҳаллий анъаналар, тарихий воқеалар, шунингдек, китоблар, газета-журналлар, фотосуратлар ва бошқа ўлкашуносликка оид материаллар ҳақидаги маълумотлар жамланган.

Барчасини кўриш