Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ва Республика йиғма электрон каталог маркази Низомига асосан республикадаги ахборот-кутубхона марказлари ва ахборот ресурс марказлари аъзо бўлади; хорижий мамлакатларнинг ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши мумкин; Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги АКМ, АРМ ва кутубхоналар учун библиографик ёзувлар O’z DSt 2803 2013 ва O’z DSt 1215 2009 асосида бўлиши;
Барча аъзолар бир ойда бир марта библиографик ёзувларни марказга электрон шаклда ISO файлда юбориши;
РЙЭКМ дастурида (онлайн) ишлаш учун марказ бош маъмури рухсати лозим.
Йиғма электрон каталог лойиҳасига аъзо бўлиши учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин. Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Навоий кўчаси 1-уй, “Республика йиғма электрон каталог маркази” Электрон манзили: markaz@natlib.uz