Иштирокчилар учун қоида

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ва Республика йиғма электрон каталог маркази Низомига асосан республикадаги ахборот-кутубхона марказлари ва ахборот ресурс марказлари аъзо бўлади;
хорижий мамлакатларнинг ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши мумкин;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги АКМ,  АРМ ва кутубхоналар учун библиографик ёзувлар O’z DSt 2803 2013 ва O’z DSt 1215 2009 асосида бўлиши;

Барча аъзолар бир ойда бир марта библиографик ёзувларни марказга электрон шаклда ISO файлда юбориши;

Лойиҳа аъзолари РЙЭКМнинг корпоратив каталоглаштириш технологиясига риоя қилиши;

РЙЭКМ дастурида  (онлайн) ишлаш учун марказ бош маъмури рухсати лозим.

Йиғма электрон каталог лойиҳасига аъзо бўлиши учун қуйидаги  манзилга мурожаат  қилишингиз мумкин.  Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Навоий кўчаси 1-уй,  “Республика йиғма  электрон каталог маркази” Электрон манзили: markaz@natlib.uz