Иштирокчилар учун қоида

Иштирокчилар учун қоида

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ва Республика йиғма электрон каталог маркази Низомига асосан республикадаги ахборот-кутубхона марказлари ва ахборот ресурс марказлари аъзо бўлади.
  2. Хорижий мамлакатларнинг ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши мумкин;
  3. Республика йиғма  электрон каталог маркази ҳамкорлари билан аъзолик тўғрисидаги битим ёки хизматлар кўрсатиш учун тузилган икки томонлама шартномалар асосида иш олиб боради; (Илова. шартнома________pdf);
  4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги АКМ,  АРМ ва кутубхоналар учун библиографик ёзувлар O’z DSt 2803 2013 ва 1215 2009 асосида бўлиши;
  5. Барча аъзолар бир ойда бир марта библиографик ёзувларни марказга электрон шаклда ISO файлда юбориши;
  6. Лойиҳа аъзолари РЙЭКМнинг корпоратив каталоглаштириш технологиясига риоя қилиши;
  7. РЙЭКМ дастурида  (онлайн) ишлаш учун марказ бош маъмури рухсати лозим.
  8. Йиғма электрон каталог лойиҳасига аъзо бўлиши учун қуйидаги  манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.  Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Навоий кўчаси 1-уй,  “Республика Йиғма  Электрон Каталог Маркази” Электрон манзили: markaz@natlib.uz